Нидерландия ҳукумати ушбу мамлакатда қариндоши бўлган Туркия ёки Сурия фуқароларига кириш рухсатномаси олишни осонлаштирмоқчи. Германия ва Бельгия ҳам виза олиш тартибини енгиллаштирди.

Кўҳна қитъанинг қатор давлатлари виза учун аризани қайта ишлаш жараёнини тезлаштириш мақсадида Истанбулдаги ўз ваколатхонасига қўшимча ходимлар жўнатди. Уй-жойи вайрон бўлган фуқаролар аризаси биринчи навбатда кўриб чиқилади, дейилади Швейцариянинг миграция масаласи бўйича давлат котибияти сайтида.

Г.Абдуллаева, ЎзА