2023 йил Жаҳон радио куни санаси “Радио ва тинчлик” мавзусига бағишланди. Глобал миқёсда радио жуда кенг аудиторияни қамраб олиш, жамиятнинг турли-туманлигини акс эттириш, тингловчига ҳар қандай овозни эшиттириш каби ноёб хусусияти туфайли энг ишончли ва кенг қўлланадиган оммавий ахборот воситаси бўлиб қолмоқда.

Бу гал ЮНЕСКО айни сана муносабати билан мустақил радио низоларнинг олдини олиш ва тинчлик қуриш таянчи эканига эътибор қаратди.

Ташкилот баёнотида ёзилишича, бу борада эфир орқали узатилаётган шошилинч репортаж эмас, балки радиода ишлаётган мутахассисларнинг фуқаролар олдидаги масъулияти, фактларни текшириш, аниқликка эришиш, ахборот мувозанатини ушлаш, шунингдек трансляция қилинаётган янгилик ёки дастур ортида турган журналистнинг хизмат текшируви муҳим ва жамиятга яқин кўмакчи.

Жаҳон радио куни 2011 йил ЮНЕСКОга аъзо давлатлар томонидан эълон қилинган, 2013 йил 14 январда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан тасдиқланган. ЮНЕСКО Ижроия кенгаши Испания таклифига биноан, ташкилот томонидан ўтказилган мақсадга мувофиқлик текширувига асосан, Бош конференциянинг 36-сессиясида мазкур санани эълон қилиш тавсия қилинди.

1946 йил БМТнинг марказий муассасида жойлашган “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти радиоси” биринчи эфирга чиққан кун, яъни 13 февраль – Жаҳон радио куни сифатида белгиланиши таклифи тузилма Бош директори томонидан киритилган.

Ушбу халқаро байрамнинг асосий мақсади жамоатчиликда радионинг ахборот воситалари орасидаги муҳим аҳамияти бўйича хабардорликни ошириш, қарор қабул қилувчи шахсларни радио орқали ахборот тақдим этишга ундаш, радиоларнинг тармоқ ва халқаро миқёсдаги ҳамкорлигини мустаҳкамлашдан иборат.

Г. Абдуллаева тайёрлади. ЎзА