2022 йилда Тожикистон шаҳарлари ва туманларида 112 та янги спорт иншоотлари қурилиб, ишга туширилган. Бу ҳақда куни кеча Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги ёшлар иши ва спорт қўмитаси раиси Абдулло Раҳмонзода журналистлар учун уюштирилган матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзмоқда “Ҳовар” агентлиги.
Қўмита раисининг таъкидлашича, «хусусан 75 та майдон, 25 та зал, 3 та чўмилиш ҳавзаси ва 9 та спорт мажмуаси қурилиб фаолият учун топширилган. Мазкур объектларнинг умумий қиймати 210 миллион 547 минг 374 сомони бўлиб, унинг 25 миллион 620 минг 884 сомониси бюджет ҳисобидан ва 184 миллион 926 минг 490 сомониси тадбиркорлар ва ҳомийлар томонидан ажратилган».
Хабарда таъкидланишича, ҳозирда мамлакатнинг спорт соҳасида жами объектлари сони 10 минг 768 тага етказилган.