«Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 12 февраль куни Афғонистон темир йўл бошқармаси ва «Согдиана транс» ШК ўртасида «Ҳайратон — Мозори-Шариф» темир йўлида эксплуатация ишларини давом эттириш тўғрисида янги келишув имзоланди. Унга кўра, «Согдиана транс» яна икки йил давомида ўз фаолиятини давом эттиради.

Шунингдек, томонлар биргаликда «Мозори Шариф» бекатига юкларни етказиб беришни тезлаштиришни келишиб олди.

Бундан ташқари, Афғонистон темир йўллари бошқармасининг маҳаллий мутахассисларини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилиши белгиланди.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг хабарига кўра, 10−11 февраль кунлари Афғонистонга 714 та юк вагони етказилган. Бугунги кунга қадар юкларни етказиб бериш давом этмоқда.

 

ЎзА