Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Қадрли қардошим!

Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан энг самимий табрикларимни қабул қилгайсиз.

Ўтган ўн йилликлар давомида чинакам биродар давлатларимиз азалий дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат анъаналарига таянган ҳолда стратегик шериклик даражасига ҳар томонлама мос бўлган кўп қиррали муносабатларнинг барпо этилишига эришдилар.

Биз мамлакатларимиз ўртасида қарор топган конструктив ва мазмундор мулоқотни юксак баҳолаймиз ва қадрлаймиз. Олий ва юқори даражадаги изчил алоқалар бунга ёрқин мисолдир. Шу маънода таъкидлаш лозимки, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги кўп қиррали ва узоқ муддатли ришталарни фаоллаштиришда Сизнинг шахсий ҳиссангиз ва доимий эътиборингиз беқиёсдир.

Ишончим комил, биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан давлатлараро ҳамкорликнинг барча йўналишлари янада ривожланишини таъминлаймиз.

Шу фурсатдан фойдаланиб, Сизга мустаҳкам соғлиқ, тинчлик-омонлик, қардош ўзбек халқининг фаровонлиги йўлидаги масъулиятли давлатчилик фаолиятингизда муваффақиятлар тилайман.

Чуқур ҳурмат ва энг эзгу тилаклар ила,

Гурбангули БЕРДИМУҲАМЕДОВ,

Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси,

Туркман халқининг Миллий Етакчиси