Бугун Бухоро вилояти суди биносида жорий йилнинг 1−2 июль кунлари Нукусда содир этилган оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланади.

Дастлаб жорий йилнинг 1−2 июль кунлари Нукусда содир этилган оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 39 нафар фуқарога нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари учун брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати раҳбари, Олий суд раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Азиз Обидов ахборот бермоқда.

 

Зариф Комилов,  

Тоҳиржон Истатов, (сурат, видео), ЎзА