Пандемия давридан бери юртимизнинг халқаро йўналишдаги барча поезд ҳаракатлари тўхтатилган эди. 2 февралдан бошлаб Тошкент-Новосибирск-Тошкент йўналишидаги поезд ҳаракати орадан уч йил ўтиб қайта тикланди.

Ушбу йўналишдаги поездда йўловчилар икки ярим кун мобайнида Тошкентдан Новосибирскга етиб олишлари мумкин бўлади.

Келгусида Тошкент-Казан, Тошкент-Саратов йўналишидаги поездлар ҳаракатини ҳам босқичма-босқич қайта тикланиши режалаштирилмоқда.

ЎзА