“Туркистон” санъат саройида “Санъат дўстлик элчиси” деб номланган концерт дастури бўлиб ўтди.

Концерт дастури халқимизнинг миллий ўзлигини, қадимий тарихи ва тилини, унинг ҳаёт тарзи, анъана ва урф-одатларини ўзида мужассам этиш, миллатлараро дўстлик, ҳамжиҳатлик ва маданий алоқаларни тарғиб этиш мақсадида ташкил этилди.

Дастур Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази кўмагида ташкил этилди.

Унда пойтахтимизнинг Сергели тумани Маданият бўлими қошидаги “Янги авлод Эркатой-Эльнур” вокал ва рақс жамоаси ҳамда ҳаваскор «Uyg’ur Band» жамоалари билан  биргаликда Қозоғистон Республикасидан ташриф буюрган «Долан Уйгур Халқ рақс (уссул) ансамбли» томонидан ижро этилган куй қўшиқлар янгради.

Концертда ҳар бир жамоа ватан, она мадҳи, севги муҳаббат каби ғояларни тарғиб этувчи миллий урф-одат ва анъаналарни ўзида мужассамлаштирган халқ оғзаки ижоди, намуналари, куй қўшиқлар, ўз ҳудудига хос миллий рақсларни намойиш этди.

Дастури давомида Қозоғистон Республикасидан ташриф буюрган «Долан Уйгур Халқ рақс (уссул) ансамбли»нинг бадиий раҳбари Бахтияр Имрамзиев ва Ўзбекистон Республикаси қозоқ маданият марказ раиси Серикбай Усеновга “Дўстлик” медали тақдим этилди. Ижодий жамоаларни қўллаб-қувватлаш, халқаро маданий алоқаларни мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссаси учун “Янги авлод Эркатой-Эльнур” вокал ва рақс жамоаси ҳамда ҳаваскор «Uyg’ur Band» жамоалари бадиий раҳбари Екимямга “Ардоқ устоз” ва “Қурмет иеси”(“Ҳурмат эгаси”) медали билан мукофотланди.

Шу ўринда айтиш керак, ушбу концерт маданий алоқаларни янада мустаҳкамлайди ҳамда турли миллат вакилларининг санъатини ноёб намуналарини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, уни кенг тарғиб қилиш, ёш авлод қалбида ушбу санъат турига ҳурмат туйғуларини юксалтиришга хизмат қилади.


Г.Сатторова, Носир Ҳайдаров (сурат)ЎзА