Фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманлараро судининг 2019 йил 28 августдаги қарздор А.А.дан вояга етмаган болалар учун Д.С. фойдасига алимент ундириш белгиланган бўлиб, мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Қўнғирот тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва тегишли тартибда ижро иши юритуви қўзғатилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор А.А. доимий рўйхатдан ўтган манзилда давлат ижрочиси томонидан бир неча бор борилганида топилмаганлиги, ҳозирги яшаётган манзили аниқ бўлмаганлиги ҳамда алимент нафақаси 2 ойдан ортиқ вақт мобайнида қасддан тўланмаганлиги сабабли, унга нисбатан 2022 йил 10 мартда Бошқарманинг қидирув шўъбаси томонидан қидирув эълон қилинган.

Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси қидирув шўъба инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида алиментдан қарздор ота топилиб, давлат ижрочисига топширилди. Алимент қарздорлиги тўланмай келганлиги сабабли, унга нисбатан иш ҳужжатлари тўпланиб, жиноят ишлари бўйича Қўнғирот туман судига юборилди. Ушбу суд томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазо чораси қўлланилди.

 

Довуд Абибуллаев, ЎзА