Саудия Арабистони ҳукумати хорижликларга янги турдаги виза беришни йўлга қўймоқда. У 96 соатга мўлжалланган транзит виза бўлади.
Хорижий оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Saudia авиакомпаниясининг мамлакат ҳукумати билан биргаликда “Сизнинг чиптангиз-визангиз” деб номланган мазкур лойиҳа доирасида авиакомпаниянинг чиптасини харид қилган хорижлик йўловчи подшоҳлик ҳудудида тўрт кун, яъни 96 соат қолиши мумкин. Бу вақт ичида меҳмонлар маҳаллий диққатга сазовор жойларни кўриши ёки ҳаж амалларини бажариши мумкин бўлади.
Saudia авиакомпаниясининг йўловчилари транзит визасини 2023 йилнинг биринчи ярмидан бошлаб онлайн режимда бронлаштириши мумкин, деб ёзмоқда Азертаж агентлиги.