Япония “Катта еттилик” давлатлари орасида меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича энг юқори гендер тафовут кўрсаткичи (22 фоиз)га эга мамлакат сифатида Жаҳон иқтисодий форуми томонидан тузилган “Global Gender Gap” рейтингида 116- ўринни эгаллаган. Мамлакат қонунчилигида эса эркаклар ва аёллар бир хил иш учун тенг ҳақ олиши кераклиги кўрсатилган.

Бу мамлакатда жорий йил июнь ойидан бошлаб корхоналар меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича гендер тафовутини фоиз кўрсаткичида компаниянинг веб-сайтида акс эттирган ҳолда кўрсатиши ва ҳар бир тафовут учун жиддий сабаб келтириши лозимлиги белгиланди. Қоида 300 дан зиёд ходими бор ҳар қандай компания ва 18 000 фирмага нисбатан қўлланади. Бу ўзгаришлар Бош вазир Фумио Кисиданинг ишчи кучи етишмаслиги ва иқтисодий ўсишни жадаллаштириш билан боғлиқ муаммоларни ечишга қаратилган “янги каритализм” бўйича ҳаракатлар режасининг таркибий қисми ҳисобланади.

Г. Абдуллаева тайёрлади.

ЎзА