Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған вазирлар маҳкамаси мажлисидан сўнг мамлакатда президент ва парламент сайловлари 14 майда ўтказилиши белгиланганини маълум қилди.
«Чуқур таҳлиллардан сўнг сайловларни 14 майда ўтказишга қарор қилинди. Агар парламент бошқа санани белгиласа, бундан хурсанд бўламиз. Агар белгиламаса, унда мен президент сифатида, шундай қарорни ўзим қабул қиламан», – деди у.
Туркия сайлов тизимида агар парламент сайлов ўтказиш санасини тасдиқламаса, унда президент ўзи сайловларни ушбу кунда ўтказиш ҳақида фармонни имзолаши мумкин, лекин расмиятчилик юзасидан буни парламент биринчи тасдиқлаши керак.