Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс Австралиянинг Rumin8 стартапини қўллаб-қувватлаш учун 12 миллион доллар инвестиция киритади, деб ёзмоқда Bloomberg агентлиги.

Билл Гейтснинг Breakthrough Energy Ventures Венчур жамғармаси лойиҳани молиялаштиришнинг иккинчи даврасида 12 миллион доллар инвестицияси билан  иштирок этмоқда. Австралия компанияси уй ҳайвонлари  озуқасига синтетик қайта ишланган бромоформа қўшимчаларини яратиш билан шуғулланади. Мазкур фаол ингредиент қизил сув ўтларида учрайди.

Breakthrough Energy лойиҳасига Гейтсдан ташқари, яна бир қатор йирик тадбиркорлар ҳам қўшилган, масалан, Amazon компанияси асосчиси  Жефф Безос ва Нью-Йоркнинг собиқ мэри  Майкл Блумберг ҳам маблағ ажратган, дейилади хабарда.