Тревел-экспертлар 2023 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши йўналишларни аниқлаб, Туркия, Грузия ва Ўзбекистонни кучли учликка киритишди, деб ёзмоқда РИА Новости Туту.ру саёҳат онлайн хизматлари матбуот хизмати берган маълумотга таяниб.
Сўровда қатнашганларнинг ҳар иккинчиси Туркияни саёҳат учун энг зўр йўналиш эканини таъкидлашган.
«Туркияда курортлар ва саёҳат объектлари кўп, саёҳатчи ўзи ёлғиз борса ҳам ёки туристик пакет турларидан ҳам фойдаланса бўлади», — дейилади хабарда.
«Иккинчи ўрин Грузияга берилди. Сўровда иштирок этганларнинг фикрича, бу юрт сайёҳларни ширин таомлари, бой тарихи билан ўзига жалб қилади. Шунингдек, ушбу тоғли улкага нафақат самолётда, балки автомобилда «Верхний Ларс» чегара ўтиш пункти орқали ҳам бориш мумкин.
Респондентлар учинчи ўринни Ўзбекистонга беришган. Ўзбекистон ўзининг қадимий шаҳарлари ва машҳур тоғлари билан саёҳатчиларда яхши таассурот қолдиради, дейилади уларнинг жавобида.
Бундан ташқари, сўровда қатнашганлар кучли ўнталикка БАА, Таиланд, Миср, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Эронни киритган.