16 январдан Беларусда коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тартибига киритилган ўзгартиришлар кучга кирди. Тартиб-қоида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизмати хабар берди.

Энди кучайтирувчи эмлаш ҳар олти ойда амалга оширилиши керак. Шу билан бирга, беморнинг ёши ва соғлиғининг хусусиятига мос келадиган бўлса, бу мақсадда мавжуд бўлган ҳар қандай эмлаш туридан фойдаланиш мумкин.

Яна бир муҳим ўзгариш шундан иборатки, болалар учун кучайтирувчи эмлашга рухсат берилди. Энди беш ёшдан бошлаб болалар эмланишлари мумкин.

Коронавирус ва бошқа вирусли инфекцияларга қарши бир вақтда эмлаш ҳам мақбул топилди. Икки ҳафталик оралиқ талаб қилинмайди. Бу ўринда препаратларнинг кўрсатмалари аксинча, таъсирга эга бўлмаслиги керак.

ЎзА