Хитой жануби-ғарбида жойлашган Тибет автоном вилоятида қор кўчкиси туфайли 13 киши ҳаётдан кўз юмди, дея хабар берди мамлакат марказий телевидениеси.
Ахборотда айтилишича, кеча – 19 январь куни Тибетнинг Ньингчи шаҳри яқинидаги автомобиль туннели чиқишида қор кўчкиси тушиб, 13 кишини қийин аҳволда қолдирган. Одамлар ва машиналар қор остида қолган.
«Синьхуа» ахборот агентлиги хабарига кўра, ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Қутқарув операциясига 700 дан зиёд киши жалб қилинган.
ЎзА