Тиббий таълим, илм-фан ва амалиёт соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Қирғизистон Республикаси делегацияси расмий ташриф билан Тошкент давлат стоматология институтига келди.

Қирғизистон стоматологлари ассоциацияси раиси бошчилигидаги делегация ТДСИ тақдимотида иштирок этди, институтнинг салоҳияти ва режалари билан танишди. Тадқиқотлар, ўқитувчилар ва талабалар академик алмашиш соҳасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Делегация аъзолари «Талабаларнинг стоматологик поликлиникаси», «Симуляция марказ» ва ихтисослаштирилган кафедраларда бўлди.

ТДСИ раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашувда институт талабаларига маъруза ва амалий машғулотлар ўтказиш ҳамда  «Стоматология» ва «Умумий тиббиёт» йўналишлари бўйича илмий изланишлар олиб бориш учун хорижий мутахассисларни жалб этиш бўйича келишувга эришилди.

 

ЎзА