Дунёнинг энг кекса одами, франциялик аёл Андре Люсиль Рандон 118 ёшида вафот этди.

Француз матбуотига кўра, Андре Франция жанубидаги Тулон шаҳридаги қариялар уйида яшаган ва у сешанбага ўтар кечаси вафот этган.

Люcиль Рандон 1904 йил февраль ойида туғилган, ўтган йилнинг 25 апрелидан бери дунёнинг энг кекса аҳолиси ҳисобланади. Бу аёл жуда кекса бўлишига қарамай, 2021 йилнинг бошида COVID-19 касаллигидан тузалиб кетган эди.

ЎзА