Ўзбекистон ва Озарбайжон ўзаро савдо-сотиқ амалиётлари учун eTIR – ташиш бўйича ягона транзит рухсатномалар тартибини жорий қилди. Бу томонларни бюрократик қоғозбозликдан озод этади, деб ёзмоқда Қирғизистоннинг “Кабар” агентлиги.

Хабарда икки мамлакатнинг ўзаро савдо-сотиғида янги электрон тизимларнинг жорий қилинишига   БМТ кўмаклашгани айтилмоқда.

Ўзбекистон илк бор ўзининг экспортга чиқарилган юкини рақамли расмийлаштиришдан ўтказди. Тошкентдан Бакуга самолётда қуруқ мевалар ва сарҳил мевалар юкланган тўртта контейнер етказилди.

Европа иқтисодий комиссияси мазкур янги тизимни халқаро ташишларда рақамли давр бошлангани билан изоҳламоқда, дейилади хабарда.