Henley & Partners Visa Restrictions Index паспортлар рейтингининг 2023 йил бўйича янгиланган рўйхатида Қозоғистон 70- ўринга кўтарилди. Республика фуқаролари дунёнинг 76 та давлатига визасиз сафар қилиши мумкин, деб ёзмоқда «Казинформ» халқаро ахборот агентлиги ташкилот ҳисоботига таяниб.

Қозоғистон паспортининг ҳозирги халқаро ҳолати 2022 йилдагига нисбатан уч поғонага яхшиланган. Рейтинг агентлигининг ёзишича, дунёнинг энг кучли паспортлари рўйхатида бу йил ҳам биринчи ўрин Япония паспортига берилган. Кунчиқар мамлакат фуқаролари дунёдаги 227 мамлакатнинг 193 тасига визасиз кира олади. Сингапур ва Жанубий Корея фуқаролари эса 192 та йўналишга виза олмасдан сафар қилиши мумкин.

Афғонистон паспорти ҳамон дунёнинг энг кучсиз паспорти бўлиб қолмоқда. Рейтингда 109 ўринни эгаллаган мазкур мамлакат фуқаролари 27 мамлакатга виза расмийлаштирмасдан бора олади.