Қозоғистон Конституциявий суди “Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Елбаши тўғрисида”ги қонунни ўз кучини йўқотган, деб топиш ҳақида қарор қабул қилди. Тегишли меъёрий-ҳуқуқий қарор КСнинг веб-саҳифасида эълон қилинган.

 2022 йил 5 июль куни Қозоғистонда конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум бўлиб ўтган эди. Ўзгаришлардан бири – давлат раҳбари Нурсултон Назарбоевнинг мақоми ва ваколатлари ҳақидаги модданинг, шунингдек, унда кетма-кет икки мартадан ортиқ давлат раҳбари лавозимига сайланишига имкон берувчи модданинг бекор қилиниши бўлди.

Бундан ташқари, Назарбоевнинг миллат етакчиси мақомининг ўзгармаслиги тўғрисидаги норма чиқариб ташланди.

Мазкур ўзгаришлар бўйича Конституциявий суд Қозоғистон Республикасининг амалдаги қонунларини сақлаб қолиш учун ҳуқуқий асос мавжуд эмаслиги, шу боис улар ўз кучини йўқотган, деб топиши тўғрисида қарор қабул қилган.

Қайд қилинишича, КСнинг норматив қарори қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради, шунингдек, у якуний, деб ҳисобланади ва унинг устидан шикоят қилиш мумкин эмас.

 

ЎзА