Аргентина Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотига кўра, мамлакатда маймун чечаги инфекциясидан иккинчи ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда “La Nacion” газетаси хабар берди.

Мамлакатда жами 1 минг 25 нафар фуқаро маймун чечагини юқтириб олгани, уларнинг 98,14 фоизи эркаклар экани расман тасдиқланган. Эслатиб ўтамиз, Аргентинада маймун чечаги билан боғлиқ биринчи ўлим ҳолати ўтган йил ноябрда қайд этилган эди.

– Маймун чечаги камдан-кам учрайдиган вирус бўлиб, асосан тропик ўрмонлар яқинида жойлашган марказий ва ғарбий Африканинг чекка ҳудудларида учрайди. Одатда, маймун чечаги эпидемияси бўйича ўлим даражаси бир фоиздан ўн фоизгача етиши билинади, – дея маълумот берди ТАСС агентлиги.

 

ЎзА