Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

2023 йилда саноат зоналари ва йирик инвестиция лойиҳалари инфратузилмаси учун 1,7 триллион сўм йўналтирилади.

Шунингдек, “Ғиждувон” ва “Қўқон” эркин иқтисодий зоналари ҳудуди кенгайтирилади.

Қорақалпоғистон ва Қашқадарёда “Ургут” эркин иқтисодий зонасининг филиаллари ташкил этилади.

Мутасаддиларга:

– 1 июлга қадар саноат зоналарига ажратилган маблағлар ҳисобига инфратузилма масаласини ҳал этиш;

– йил якунига қадар саноат зоналарида 1 минг 264 та лойиҳани ишга тушириб, қўшимча 3 триллион сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришни таъминлаш топширилди.

ЎзА