Электр қувватлари ва ўғитлар нархи ошгани сабабли 2022 йилда дунё бозорида озиқ-овқат нархлари аввалги йил билан таққослаганда 14,3 фоизга қимматлашган, дейилади БМТнинг Озиқ-овқатлар ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) тарқатган маълумотда. Бу ҳақда «Синьхуа» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

ФАО маълумотида келтирилишича, 2022 йилда дон маҳсулотлари 2021 йил билан таққослаганда 17,9 фоизга, ўсимлик ёғи 13,9 фоиз, сут маҳсулотлари 19,6 фоиз, гўшт 10,4 фоиз ва шакар 4,7 фоизга ошган.

2022 йил декабрь ойида ФАО ҳисоб-китобича, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 1,9 фоизга қисқарган. Бундай пасайиш қаторасига тўққиз ойдан буён кузатилмоқда.

ФАО аввал ҳам бир неча маротаба озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошиши глобал озиқ-овқат хавфсизлигига, айниқса, камбағал мамлакатларда кўпроқ таҳдид солади, деб огоҳлантирган эди.