Эрон Мажлиси (парламенти)нинг собиқ депутати ва таниқли аёллар ҳуқуқлари фаоли Фаэзе Хошеми-Рафсанжоний ҳукуматга қарши намойишларни қўзғатганликда айбланиб, беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда “Fars Haber” ахборот агентлиги хабар берди.
Айтилишича, Ислом Республикаси собиқ президенти Али Акбар Хошеми-Рафсанжонийнинг (1934-2017 йиллар) қизи 27 сентябрь куни ҳибсга олинган эди.
Хошеми-Рафсанжоний ноқонуний йиғилишларда қатнашгани учун аввал ҳам бир неча бор судланган. 2009 йилда у беш йилга сиёсий, маданий ва маърифий фаолиятдан четлаштирилганди.
2011 йилда фаол ислоҳотчилар ҳаракати етакчиси Мир Ҳусейн Мусавийни қўллаб-қувватлаган митингда нутқ сўзлагани учун қамоққа тушган эди. 2017 йилда у Эрон ҳукумати амалдорларга нисбатан туҳмат маълумотлар тарқатгани учун олти ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинади.
Ўтган йилнинг март ойида фаол 15 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилингани тўғрисида хабар берилган эди. Қўшимча жазо сифатида собиқ депутат икки йилга ижтимоий тармоқлардаги ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилганди.
ЎзА