Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, профессор Анвар Алимов бошчилигидаги шифокорлар аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди.
Кўрик давомида маҳаллий шифокорлар учун маҳорат дарслари ташкил этилди, жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.
– Ҳар куни 50 дан ортиқ бемор тиббий кўрикдан ўтди. Ташхиси оғир икки нафар бемор операция қилинди, – дейди Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази жарроҳлик бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди Н.Алимжанов. – Ушбу тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад чекка қишлоқларда истиқомат қилувчи беморларга амалий ёрдам кўрсатишдир.
Қандли диабет, унинг клиник кўриниши, профилактикаси, олдини олиш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган мулоқот ва учрашувларда соҳа мутахассислари ўзаро тажриба алмашилди.