Япониянинг Аомори шаҳрида маҳаллий IT-компания Токио электр коммуникация университети билан ҳамкорликда эриган қордан электр энергиясини олиш бўйича синов лойиҳасини ишга туширди, деб хабар қилади “Kyodo” ахборот агентлиги.
Шу мақсадда қор махсус изолация қилинган аввалги мактаб ҳавзасида йиғилади, эришдан олинадиган суюқлик эса атрофдаги иссиқ ҳаво ҳисобига буғланиб, турбинани ҳаракатга келтиради.
Шаҳарнинг ўзида кенг кўламдаги қор ёғиши кузатилмоқда, маҳаллий ҳокимият бунинг оқибатларини бартараф этиш учун кўп пул сарфламоқда. Илгари шаҳар кўчаларидан тозаланган қор массалари шунчаки денгизга ташланарди.
“Kyodo” ахборот агентлиги материаллари асосида Г. Абдуллаева тайёрлади, ЎзА