8 январдан бошлаб Хитой короновирусга қарши кураш доирасида киритилган мамлакатга киришга қўйилган асосий чекловларни бекор қилди. Бу ҳақда “Bloomberg” агентлиги хабар берди.

Чет элдан мамлакатга кириб келаётганлар жўнаш олдидан 48 соат олдин COVID-19  тестини топширишлари керак.

Хитой ва Гонконг ўртасидаги ҳаракатланишга қўйилган чекловлар ҳам енгиллаштирилди, хусусан, мажбурий карантин бекор қилинди.

Гонконгдан Хитойга кириш учун онлайн рўйхатидан ўтиши ва улар ҳам жўнашидан олдин 48 соат олдин COVID-19 тестидан ўтишлари лозим.

Аввалроқ Хитой 22 январдан бошлаб чекловларни бекор қилиши ҳақида маълум қилган эди.

ЎзА