Асримизнинг иккинчи ўн йиллигида Испания жамоалари ЕЧЛда ўзларининг яккаҳукмронлигини ўрнатди. Уларни шоҳсупадан қайси клуб тушира олади? Буни билмадигу, испанларнинг статистикасига назар солиб ҳайратдан ёқа ушлайсиз.
Кеча ЕЧЛ — 2017/2018 нимчорак финал баҳслари ниҳоясига етганидан хабарингиз бор. Бу сафар ҳам чорак финалда Пиреней ярим оролидан 3 та жамоа қатнашади. Жорий мавсумни ҳам қўшиб ҳисобласак, кетма-кет 6 йилдан бери Испаниядан 3 вакил бу босқичга етиб келмоқда. 8 биринчиликдан буён камида 2 та суперклуб ¼ финал вазифасини уддалашга эришган. Қўшимчасига бу чорак финалчиларнинг йўқ деганда 2 таси охирги 7 йилда кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилишган.
“Барселона” кетма кет 11 бор чорак финалга йўл олган Европанинг ягона жамоаси бўлиб турибди. “Реал”дан бошқа ҳеч қайси жамоа орқама-кейин 7 марта ярим финалда қатнаша олгани йўқ. Кўҳна қитьанинг энг нуфузли мусобақаси тарихида 100 лик “довон”ни забт этган 2 та суперюлдуз ҳам сизга маълумки, Испанияда тўп суради: Месси ва Роналду…
Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ ва ЕЛ чорак финал босқичига қурьа ташлаш маросими эртага соат 16:00 да бошланади.