Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида келгуси йилда автомобиль йўллари бўйидаги 3 мингдан ортиқ ер майдонларини аукционга чиқариш ҳам сервис соҳасида янги иш ўринлари учун катта имконият бўлиши айтилди.

1 апрелга қадар 60 мингта кўчма савдо шохобчалари учун ерларни аукционга чиқариш топширилди. Бу орқали келаси йили камида 200 минг аҳоли учун даромадли иш ўрни яратиш шарт.

Учинчи йўналиш – 8 миллиард долларлик 300 та йирик лойиҳани ишга тушириш ҳисобига юқори даромадли иш ўринлари яратиш, саноат зоналарида 16 триллион сўмлик 1 минг 300 та лойиҳани ишга тушириш белгиланди.

Мутасаддиларга келгуси йилда тадбиркорларга 536 та норуда конлар ва майдонларни аукцион орқали сотиш, бунга инвесторларни жалб қилиб, қурилиш материаллари соҳасида янги доимий иш ўринлари яратишшга топшириқ берилди.

ЎзА