Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Россия истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Федерал хизмати – «Роспотребнадзор» ҳузуридаги Эпидемиология илмий-тадқиқот институти ўртасидаги ҳамкорлик доирасида мамлакатимизга замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган мобил клиниканинг етказилиши белгиланган эди.

Бугун Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказида мобил клиникани тантанали қабул қилиш маросими ўтказилди.

Махсус жиҳозланган мобил поликлиникадаги замонавий тиббий ускуналар орқали республика марказидан борган малакали тор соҳа мутахассислари кўмагида олис ҳудуд аҳолиси, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ўртасида бепул тиббий кўриклар ташкил этилиб, юқумли касалликларнинг олдини олиш ҳамда диагностика қилиш борасидаги ишлар янада кучайтирилади.

 

ЎзА