ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасининг 3-павильонида айни дамда “Craft Fair Uzbekistan” халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ва технологиялари ярмаркаси ўтказилмоқда.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Республика “Ҳунарманд” уюшмаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ташкил этилган ярмаркада маҳаллий ҳамда Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Афғонистон, Покистон, Россия, Ҳиндистон каби 10 га яқин хорижий давлатдан уста-ҳунармандлар ўз маҳсулотлари билан қатнашмоқда. Унда каштачилик, кулолчилик, мисгарлик, ёғоч ўймакорлиги, гиламчилик, миллий матолар, миниатюра каби 20 дан ортиқ йўналишда ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазма савдоси ташкил этилган.

Тадбир доирасида мамлакатимизнинг турли ҳудудларига хос бўлган каштачилик, кулолчилик, мисгарлик, ёғоч ўймакорлиги каби ҳунармандчилик йўналишида халқ амалий санъатининг моҳир усталари томонидан маҳорат дарслари ҳам ташкил этилмоқда.

 

 

Носиржон ҲАЙДАРОВ(сурат),ЎзА