Украина Президенти Владимир Зеленский польшалик ҳамкасби Анжей Дудо билан телефон мулоқоти ўтказди. Томонлар Польша шарқида содир бўлган портлаш билан боғлиқ воқеалар хусусида суҳбатлашдилар.

“Мен Польша Президенти Дудо билан телефонда гаплашдим. Биз бир-биримиздаги мавжуд маълумотлар билан алмашдик. Фактларга аниқлик киритдик”, деб ёзди ўз шахсий ижтимоий тармоғида Зеленский.

“CNN” телеканалининг хабарига кўра, Польша ҳаво ҳудудида бўлган НАТО самолёти ракеталарнинг ҳаракатини кузатиб турган.

“Бу маълумотлар зудлик билан НАТО ва Польшага етказилган”, дейилади хабарда.

Ракеталарнинг қаердан ва ким томонидан учирилгани тўғрисида маълумот берилмаган.

 

 ЎзА