G20 мамлакатлари ядро қуролини ишлатиш ёки уни қўллаш таҳдидига йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлашди, деб ёзмоқда Financial Times газетаси учрашув якуни бўйича тайёрланаётган коммюнике лойиҳасига таяниб.
«Ядро қуролидан фойдаланиш ёки қўллаш таҳдидига йўл қўйиб бўлмайди», – дейилади коммюнике лойиҳасида.
Шунингдек, мазкур ҳужжат лойиҳасида можароларни тинч йўл билан ҳал қилиш, инқирозларни бартараф қилиш учун саъй-ҳаракатларни кучайтириш, дипломатия ва мулоқотлар олиб бориш ҳаётий муҳим экани келтирилган.