АҚШ Президенти Жо Байден ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин Индонезиянинг Бали оролида музокаралар ўтказишди. Бу ҳақда “ТАСС” агентлиги хабар берди.
Байден бу учрашувни “очиқ ва самимий” ўткаганини таъкидлади.
Шунингдек, Вашингтон Пекин билан зиддиятга интилмаётганини қайд этди.
“Биз халқаро устувор масалалар ҳақида очиқ ва самимий суҳбат олиб бордик”, деди Байден журналистларга матбуот анжуманида.
У, шунингдек, “Биз фаол рақобатлашамиз, лекин мен можарога интилмаяпман, мен бу рақобатни масъулиятли тарзда тартибга солишга ҳаракат қиламан”, деб таъкидлади.
Ўз навбатида Си Цзиньпин Вашингтоннинг Пекинга босими ва Хитой тараққиётини секинлаштиришга қаратилган уринишларини “Хитой халқининг иродасини фақат мустаҳкамлайди”, деди.
“Савдо ва технологик урушларни йўлга қўйиш, тўсиқлар ва тўсиқлар яратиш – бундай уринишлар ҳеч кимнинг манфаатига тўғри келмайди”, деб қўшимча қилди Хитой раҳбари.
Си Цзиньпин Хитой Қўшма Штатлари билан муносабатларни фақат ўзаро ҳурмат ва манфаатлар асосида қуриш ниятида эканини гапириб ўтди.
“Биз умумий вазиятни тўлиқроқ ҳисобга олишимиз учун долзарб масалаларга жиддий эътибор қаратишимиз керак. Хитой – АҚШ муносабатларининг барқарор ривожланиши учун қулай муҳит яратишимиз керак”, деб хулоса қилди.
ЎзА