Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдоллахиян Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель билан телефон мулоқоти қилди. Бу ҳақда Эрон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
“Суҳбат чоғида Абдоллахиян ва Боррель санкцияларни бекор қилиш бўйича музокараларни давом эттириш ҳамда МАГАТЭ ва Эрон ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди”, дейилади баёнотда.
Аввалроқ Эрон ТИВ расмий вакили Носир Канани Чафи МАГАТЭ делегацияси Теҳронга ташрифи тасдиқланганини хабар берганди.
ЎзА