АҚШ Президенти Жо Байден «Ликуд» партияси етакчиси Биньямин Нетаньяху билан телефон орқали суҳбатда икки томонлама муносабатлар мустаҳкамлигини қайд этиб, Исроил хавфсизлигини таъминлаш ниятида эканлигига ишонтирди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати тарқатган баёнотда айтилади.

«Президент умумий демократик қадриятлар ва манфаатларга асосланган АҚШ – Исроил икки томонлама ҳамкорлик муносабатларини яна бир бор тасдиқлади ва Исроил хавфсизлигини сўзсиз қўллаб-қувватлашини таъкидлади».

«Етакчилар Исроил ҳукумати қайта шакллантирилгач, яна суҳбатлашишга келишиб олдилар», дейилади баёнотда.

 ЎзА