Қўшма Штатлар Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги Тоғли Қорабоғ масаласини ҳал қилиш, Боку ва Ереваннинг тинчлик учун тўғридан-тўғри мулоқоти тарафдори. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен айтиб ўтди.

Вашингтонда Блинкен иштирокида Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари Жейхун Байрамов ва Арарат Мирзоянларнинг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтмоқда.

“АҚШ Жанубий Кавказдаги икки давлатнинг суверенитети ва ҳудудий мустақиллигини қатъий қўллаб-қувватлайди”.

Бош котибнинг сўзларига кўра, учрашув давомида уч томон жорий йилнинг кузида БМТ Бош Ассамблеясининг Нью-Йоркдаги 77-сессияси доирасида бошланган ва “кейинги музокараларда” ишлаб чиқилган “жуда самарали муҳокамалар” давом этиши кутилмоқда.

“АҚШ ҳозирги вазиятда “ҳам Арманистон, ҳам Озабайжоннинг дўсти” бўлиб, Боку ва Ереванни “мустаҳкам тинчлик йўлидан” бориш истакларини қўллаб-қувватлаш учун ўз тарафидан ҳамма нарсани қилишга тайёр”, деб қўшимча қилди Блинкен.

 

ЎзА