“Анадолу” ахборот агентлиги ёзишича, Туркия Президенти Режеп Таййиб Эрдоған муҳтож давлатларга ғаллани текин етказиб бериш масаласида Россия Президенти Владимир Путин билан бирдам эканини билдирган. Бу ҳақда Туркия раҳбари Истанбулдаги “MUSIAD EXPO” кўргазмасида айтди.

Эрдоғон таъкидлашича, телефон орқали мулоқот чоғида Президент Путин муҳтож давлатлар – Жибути, Сомали ва Суданга ғаллани текин юборишни таклиф қилган. Бу масалада умумий келишувга эришдик, деди Эрдоған.

Унинг сўзларига кўра, “ғалла йўлаги” орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, биринчи навбатда, Африканинг муҳтож мамлакатларига боришини таъминлашга ҳаракат қилинади.