Ўн еттита давлат раҳбари Бали оролида бўлиб ўтадиган G20 саммитида иштирок этишини тасдиқлади, деб хабар тарқатди Блумберг агентлиги Индонезия ташқи ишлар вазирлиги вакили Теуку Файзашоҳ берган маълумотга таяниб.
Пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда Файзашоҳ Индонезия яна учта давлат раҳбаридан жавоб кутаётганини таъкидлади. Унинг айтишича, хавфсизлик нуқтаи-назаридан мезбон мамлакат саммитга келишини тасдиқлаган давлат раҳбарларининг номини ошкор қилмайди.
Мамлакат ташқи ишлар вакилининг қўшимча қилишича, Индонезия Президенти Жоко Видодо уларнинг исмини тадбир бошланиш куни яқинлашганда эълон қилиши мумкин.
G20 саммити 15-16 ноябрь кунлари Индонезиянинг Бали оролида бўлиб ўтади.