Шимолий Корея чоршанба куни Япон денгизи томон баллистик ракета учирди. Бу ҳақда биринчи бўлиб Япония қирғоқ хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Япония қирғоқчилари денгизчиларга мурожаат қилиб, минтақада кемаларнинг ракета парчалари топилса, уларга яқинлашмасликка, зудлик билан расмийларга мурожаат қилишга чақирмоқда.
Ҳукумат манбаларига таяниб, “Kyodo” КХДРнинг баллистик ракетаси Япониянинг иқтисодий эксклюзив зонаси ташқарасидаги Япон денгизига тушган, деб хабар тарқатди.
Ракета учирилиши муносабати билан Япония Шимолий Кореяга норозилик билдирган, деб маълум қилди Япония мудофаа вазири Ясукадзу Хамада.
“КХДРнинг бундай хатти-ҳаракатларига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. Шу муносабат билан биз Пекиндаги элчихонамиз орқали норозилик билдирдик”, деди вазир.
Йил бошидан буён КХДР 29 та ракета учирган, улардан 23 таси ҳар хил турдаги баллистик ракеталарни ташкил этади.
ЎзА