Бугун, 31 октябрда Россия, Озарбайжон ва Арманистон етакчилари – Владимир Путин, Илҳом Алиев ва Никол Пашинян Сочида учрашадилар. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, уч давлатнинг раҳбарлари 2020 йил 9 ноябрь, 2021 йил 11 январь ва 26 ноябрдаги келишувларни амалга ошириш ҳамда барқарорликни мустаҳкамлаш бўйича кейинги қадамларни кўриб чиқишлари режалаштирилган.
Шунингдек, уч томонлама музокараларда Кавказ ортида хавфсизлик, савдо-иқтисодий ва транспорт алоқаларини тиклаш ҳамда уларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Бундан ташқари, давлат етакчиларининг икки томонлама учрашувлари ўтказилиши ҳам мўлжалланган.
ЎзА