АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин ва НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг телефон орқали суҳбатда “Россия билан ҳамжиҳатлик қилиш” масаласини муҳокама қилишди. Бу ҳақда Пентагон матбуот хизмати хабар берди.

Баёнотда Остин ва Столтенберг “шу ойда НАТО мудофаа вазирлари йиғилишида қабул қилинган қарорларни ва трансатлантик хавфсизликка оид қатор масалаларни кўриб чиқишгани” айтилади.

Шунингдек, томонлар Россия-Украина атрофидаги можаролар билан боғлиқ долзарб мавзуда суҳбатлашганлар.

Бундан ташқари, икки раҳбар “куч ишлатишни тўхтатиб туриш ва мудофаани таъминлаш муҳимлиги ҳақида келишиб олганликлари” қўшимча қилинади баёнотда.

 

ЎзА