Бу ҳақда Индонезия санитар назорати ва карантин бўйича вазирлик директори Аҳмад Фарчанни виртуал тартибда ўтказган матбуот анжуманида маълум қилди. «Халқаро даражада келишилган, иштирокчилар тўлиқ эмланган бўлиши керак – бу иккита доза», – дея изоҳ берди у.
Фарчанни шунингдек, эмланганлик бўйича тўлиқ сертификатлар Индонезияга жўнашдан 14 кун олдин махсус иловалар орқали жойлаштирилиши кераклигини эслатган. Бироқ унинг таъкидлашича, олий даражадаги делегатлар, масалан, давлат ва ҳукумат раҳбарлари ўзларининг эмланганлик тўғрисидаги сертификатларини қўмитанинг электрон почтаси орқали жўнатишга рухсат этилади.
G20 саммити 15-16 ноябр кунлари Индонезиянинг Бали оролида бўлиб ўтиши керак.