АҚШ Федерал захира тизимининг собиқ раҳбари Бен Бернанке ҳамда америкалик тадқиқотчилар Дуглас Даймонд ва Филип Дибвиглар 2022 йил учун Швеция давлат банки томонидан Альфред Нобель хотирасига таъсис қилинган мукофотга сазовор бўлишди.

Бу ҳақда душанба куни Қироллик фанлар акдемияси Нобель қўмитаси эълон қилди. Хабарда айтилишича, олимларга мазкур мукофот банклар ва молиявий инқирозларни тадқиқ қилгани учун берилган.