Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг кеча оқшом россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Украина инқирозини ҳал қилиш истиқболи кўриб чиқилди, дея хабар берди “Анадолу” агентлиги.

“Президент Эрдоған Россия етакчиси Путинни музокара учун яна бир имконият беришга чақирди ва бу жараёнда воситачилик ролини бажаришга тайёрлигини айтди”, дейилади ахборотда.

Шунингдек, баёнотда “кўпроқ ижобий ўзгаришларни таъминлаш учун кескинликни пасайтириш чораларини кўриш зарурлиги” қайд этилган.

“Шу муносабат билан Туркия раҳбари мазкур жараёнда, хусусан, Россияга Украинанинг бир қатор вилоятлари қўшилиши масаласида ҳам чоралар кўришини айтди”, дейилади хабарда.