АҚШ Донецк ва Луганск халқ республикалари, шунингдек, Херсон ва Запорожье вилоятларининг озод қилинган ҳудудларида ўтказилган референдумларни “мутлақо уйдирма”, деб ҳисоблайди ва ҳеч қачон “Россия Федерациясининг суверен ҳудудларга даъвосини тан олмайди”. Бу ҳақда АҚШ Президент Жо Байден маълум қилди.

“Мазкур референдумлар сохта, мутлақо сохта. Натижалар Москвада уйдирилган”.

Давлат департаменти котиби Энтони Блинкеннинг айтишича, “Қўшма Штатлар ва иттифоқчиларимиз, ҳамкорларимиз Украинанинг ўз ҳудудини Россиядан ҳимоя қилиш учун курашига ёрдам беришда давом этади. Биз Украинанинг халқаро тан олинган чегаралари доирасидаги бирлиги, суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини тўла қўллаб-қувватлаймиз”.

 

ЎзА