30 сентябрь куни Москвада МДҲ давлатлари хавфсизлик идоралари ва разведка хизмати раҳбарларининг 18-йиғилиши бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Россиянинг “РИА Новости” ахборот агентлиги маълум қилган. Хабарга кўра, ҳар йили ўтказиладиган тадбирда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон делегациялари иштирок этади.

Маслаҳат органи фаолияти доирасида Россия Президентининг Ҳамдўстлик мамлакатлари махсус хизмат раҳбарлари билан видеоконференция орқали  учрашиши режалаштирилган.