Толибон ҳаракатининг Дохадаги сиёсий идораси раҳбари Муҳаммад Суҳайл Шоҳин Афғонистоннинг амалдаги расмий вакиллари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 77-сессияси умумий сиёсий баҳсида қатнаша олмаганини “тўғридан-тўғри адолатсизлик”, деб атади. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқ орқали қуйидагича маълум қилди:

“Афғон халқи йигирма йиллик курашдан сўнг ўзи учун қадрли бўлган ҳамма нарсани қурбон қилиб, мустақилликка эришди.

Афғонистон Ислом Амирлиги ҳукумати бу ҳақиқатни ўз вакиллари орқали БМТ Бош Ассамблеясида эшиттириши лозим эди. Афғонлар бунга ҳақли эди. Бу очиқдан-очиқ адолатсизликдир”.

БМТ БА 77-сессияси иш бошламасдан анча олдин ариза берганига қарамай, Афғонистон вакили мазкур тадбирда қатнашмади.

ЎзА