Хитой барча мамлакатлар суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг мақсад ва тамойилига риоя этилиши тарафдори. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги Хитой ташқи ишлар вазири Ван Ига таяниб хабар берди.
“Хитой тинчлик тарафдори, биз ўт очишни тўхтатиш ва Украина инқирозини тинч йўл билан имкон қадар тезроқ ҳал этилишига умид қилмоқдамиз. Ҳозирги шароитда БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси сифатида масъулиятни ҳис қилишимиз керак”, дейилади хабарда.
Ван И, шунингдек, Хитой Франция Президенти Эммануэль Макроннинг “янги совуқ уруш” қаршилигини яна бир бор ошкора ифода этгани, лагерлар ва гуруҳлар ўртасида қарама-қаршиликка, дунёнинг бўлинишига қарши чиққанини қадрлашини айтди”, дея қўшимча қилинган “Синьхуа” ахборотида.